Ўзбекистон янгиликлари
Бош бошқарманинг вазифалари ва функциялари
архитектура-қурилиш меъёрлари ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш (супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан, қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш);
кўчалар, хиёбонлар, бульварлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни
сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;
йўл-кўприк хўжалигидан (кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлкалар, тўхташ жойларидаги шийпонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан) фойдаланиш;
дренаж хўжалиги объектларидан (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқариб берадиган насос станцияларидан) фойдаланиш;
Тошкент шаҳри қабристонларини сақлаш ва улар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бўйича тасдиқланган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари асосида ободонлаштириш ишлари бажарилишини назорат қилиш;
ободонлаштириш объектларининг физик ҳолати ҳар йили техник баҳоланишини ташкил этиш;
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини жорий ва мукаммал таъмирлаш юзасидан пудрат шартномалари тузиш;
ободонлаштириш объектлари муддатидан олдин эскириши ва емирилишининг олдини олиш тадбирларини ташкил этиш ва уларни соз ҳолатда сақлаш;
шаҳар кўчалари ва майдонларини байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегациялар келишига тайёрлаш учун безатиш;
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш масалаларида ихтисослаштирилган бошқармаларнинг моддий-техника базасини таъминлашга кўмаклашиш;
ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида янги, замонавий технологиялар, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва очиқ-ошкоралигини таъминлаш, товар-моддий бойликлар, ёнилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси ва пул маблағларидан оқилона фойдаланилишини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармаларнинг молиявий ҳисоботларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш;
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини олиб бориш учун методик қўлланмалар, кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
сунъий иншоотларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш, шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар ва ер остидан ўтадиган умумий муҳандислик коллекторларининг ҳолати юзасидан техник назоратни амалга ошириш.