Фотогалерия

Видеогалерия
Бектемир тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ва ходимлари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  2017 йилни “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, тизимдаги ташкилотлар ишчи хизматчилари билан бевосита мулоқат ўрнатиш, уларни қизиқтираётган саволларга жавоб қайтариш ва муаммоли масалаларни ечимини топиш.  
Йиғилиш бошида раислик қилувчи А.Р.Каримов сўзни Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори,  2-даражали юрист А.А.Турғуновга берди.
А.А.Турғунов йиғилиш иштирокчиларига 2016 йил 13 декабрда Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги ва 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунларнинг моҳияти  ва уларнинг коррупцияга қарши курашдаги ҳамда фуқаролар мурожаатларини ижобий хал қилишдаги ўрни ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш бериб ўтди.
Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси А.Р.Каримов кириш сўзини олиб бугунги Бектемир тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ва хизматчилари билан ўтказилаётган йиғилиш (бевосита мулоқат) моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтирди. Йиғилишдан асосий мақсад  бошқарма  ишчи ва ходимларини қизиқтираётган саволларга жавоб қайтариш ҳамда улар олдиларида турган муаммоли масалалар ечимини топиш эканлигини тушунтириб, ишчи ва хизматчиларни тортинмасдан йиғилшда  фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбирлар