Фотогалерия

Видеогалерия
2023 йилнинг 1 июл бўлган Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги бошқармалар томонидан бажарилган ишлар бўйича маълумот.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимида 10 та ихтисослаштирилган бошқармалар, 2 та хўжалик ҳисобидаги корхоналар фаолият кўрсатади. Ободонлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳрининг 12 туман Ободонлаштириш бошқармалари ҳамда 1 та корхонани маъмурий бошқаради.

Ободонлаштириш бош бошқармаси ва тизимидаги 10 та ихтисослаштирилган бошқармалар томонидан (ўз тасарруфидаги объектларда) қуйидаги ишлар бажарилди

Йўл-кўприк хўжалигини мукаммал таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

  • -Шаҳар ҳамда туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларнинг асфальт қопламасини таъмирлаш - 112 330 м2
  • -Чақилган тошдан асос ўрнатиш (шебень)- 6 435 м2
  • -Бекатлар, темир панжаралар, бордюрлар ва урналарни бўяш - 91 615 м2
  • -Кичик архитектура шаклларини ювиш (навес, ограж., бордюр.) - 68 098 м2
  • -Парапетларни ювиш - 174 минг м2
  • -Йўлларни ювиб тозалаш -223 млн. м2
  • -Йўлларни механизмда тозалаш- 28 млн. м2
  • -Темир панжараларни таъмирлаш - 486 п.м
  • -Бекатларни таъмирлаш -11 дона
  • -Бетон бордюрларни таъмирлаш ва текислаш - 981 п.м
  • -Бетон конструкцияларни суваш- 55 820 п.м
  • -Йўлларга қум туз сепиш- 3475 млн. м2.
  • -Парапетларни таъмирлаш- 123 м2
  • -Урналарни таъмирлаш- 154 дона
  • -Йўл қисмидаги ёриқларга битум қуйиш 2 013 п.м
  • -Соябонларни ювиш - 458 дона
  • -Ўриндиқларни таъмирлаш- 243 дона
  • -Иншоатдаги электр ускуна, жихозларни таъмирлаш ва назорат қилиш 69 дона

Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Ихтисослаштирилган бошқармалар ва туман Ободонлаштириш бошқармалари томонидан

  • -Дарахтларга агротехник шакл бериш 14 650 дона
  • -Қуриган дарахт тўнкаларини қўпориш 50 дона
  • -3500 дона игна баргли дарахтларга шакл берилди.
  • -Манзарали дарахт ва бута экиш 194 538 дона
  • -Мавсумий гул кўчатлари экиш 4 176 032 дона
  • -Ўғит солиш 54 тонна
8200 км. майда ирригация тармоқлари тўлиқ тозаланди. Кундалик санитар тозалаш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
    • Топонимия ва ташқи безаш ҳамда “Ландшафт дизайни” гурухи

      Юртимизга ташриф буюраётган меҳмонлар, чет эл Давлатларининг раҳбарлари, делегацияларини муносиб кутиб олиш ва умумхалқ байрамларини нишонлаш учун шаҳар марказий кўчалари ҳамда майдонларига шиорли ва безакли паннолар, махсус моламалар ўрнатилиб, давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатиб борилади.

      Тошкент шаҳри кўчаларида жами 18 маротаба турли ташқи безаш тадбирлари ўтказилди.Бахор фасли кириб келиши муносабати билан шаҳримиз кўчаларини обод қилиш ва аҳолимизга баҳорий кайфият улашиш мақсадида янги гулхоналар таклифлари (дизайни) ишлаб чиқилди ва бошқармаларга тақдим этилди.

      Баҳор мавсумининг илк байрами шукуҳи билинмоғи учун 8-март халқаро “Хотин-қизлар байрами” муносабати билан реклама баннерлари таклифлари ишлаб чиқилди.

      Янгиланиш фасли бўлган 21-март “Наврўз байрами” муносабати билан Тошкент шаҳар кўчаларида қад кўтарган реклама баннерлар таклифлари тақдим қилинди.

      Марказий авария диспетчерлик хизмати махсус отряди.

      Дайди ҳайвонларни тутиш

      Махсус бўлинма томонидан шаҳар ҳудудидан 6 691 бош дайди ҳайвонлар тутилди.

      Шунингдек, шаҳар ҳудудидан териб олинган ва Ветеринария шифохоналаридан қабул қилиб олинган, ҳайвон жасадлари 1171 бошни ташкил этди.

      Жами йўқотилган дайди ҳайвонлар сони 5520 бошни ташкил этди.