Фотогалерия

Видеогалерия
27-июн куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш - енг асосий вазифамиз!” шиори остида ўрганишлар таҳлили ва устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар девони раҳбари Й.Исмоилов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари Ш.Мамаджанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Тошкент шаҳар мудири Тоҳир Муллажонов, бошқарма ва ташкилотлар ҳуқуқшунослари, мурожаатлар билан ишлаш ва инсон ресурслари бўйича масъул раҳбарлар иштирок етди.Семинарда сўзга чиққан Т.Муллажонов давлат фуқаролик хизматчилари ўз вазифаларига шахсий масъулиятини янада ошириши лозимлигини таъкидлади. Мурожаатлар билан ишлашда ҳар бир фуқарога алоҳида ёндашиш, бееътибор бўлмаслик, юзланган масалалар муддатини инобатга олган ҳолда кечикишига йўл қўймаслик ва мурожаатларни ижобий ҳал етишда сектор раҳбарлари, маҳалла йеттилиги билан ҳамкорлик самарали натижа бериши ҳақида сўзлади.Тадбир сўнгида, аҳоли томонидан 2023-2024-йил 1-чорак давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди ва йўл қўйилаётган мавжуд камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим вазифалар муҳокама қилинди.


Тадбирлар