Фотогалерия

Видеогалерия
2016 йил мобайнида Ободонлаштириш бош бошқармасида бажарилган ишлар бўйича маълумот

2016 йил мобайнида Ободонлаштириш бош  бошқармасида бажарилган ишлар бўйича маълумот

            Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимида 10 та ихтисослаштирилган бошқармалар, 2 та хўжалик ҳисобидаги корхоналар фаолият кўрсатади. Ободонлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳрининг 11 туман Ободонлаштириш бошқармалари  маъмурий бошқарувини ҳам амалга оширади.

            2016 йилда Ободонлаштириш бош  бошқармаси ва унинг тизимидаги 10 та ихтисослаштирилган бошқармалари томонидан ўз тасарруфидаги объектларда қуйидаги ишлар бажарилди:

Ободонлаштириш объектларини буткул таъмирлаш 

            Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси ва туман Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги объектларни буткул таъмирлаш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йилда бир қатор қарорлари ва тасдиқланган манзилли дастури асосида амалга оширилмоқда.

            Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари иловасига мувофиқ йўлларда буткул таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шахар Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси белгиланган.

2016 йил бошида режалаштирилган ишларнинг лойиха-смета хужжатлари ишлаб чиқилди ва давлат экспертизасидан ўтказилди. 

Режалаштирилган 11 та кўча бўйича тендер савдолари ўтказилди.

            2016 йил мобайнида  Тошкент шаҳар ҳокимининг "2016 йилда Тошкент шаҳар ва туманлар кўчаларини буткул ва жорий таъмирлаш тўғрисида"ги 2016 йил 29 январдаги 81-сонли қарори бўйича Олмазор тумани Қорасарой кўчаси (А.Қодирий кўчасидан Қумлоқ кўчасигача бўлган оралиқ), МЧЖ "Трансмахсусқурилиштаъминот" пудратчи ташкилот томонидан 15 006 кв.м. майдонда буткул таъмирлаш ишлари амалга оширилди, хамда 416 005 423 сўм маблағ ўзлаштирилди. Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчаси (Янги Шахар кўчасидан ТҲАЙгача бўлган оралиқ) ОАЖ "Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести"  пудратчи ташкилот томонидан 43 055 кв.м. майдонда буткул таъмирлаш ишлари амалга оширилди, хамда 1 191 536 260 сўм маблағ ўзлаштирилди. Яккасарой тумани Бобур кўчаси (Аэропорт йўл ўтказгичидан Нукус кўчасигача бўлган оралиқ) ОАЖ "Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести"  пудратчи ташкилот томонидан буткул таъмирлаш ишлари амалга оширилди хамда     147 115 241 сўм маблағ ўзлаштирилди. Яшнобод тумани Бешариқ кўчаси (Иззат кўчасидан 48-кўп қаватли уйгача бўлган оралиқ) МЧЖ "Трансмахсусқурилиштаъминот" пудратчи ташкилот томонидан 8 600 кв.м. майдонда буткул таъмирлаш ишлари амалга оширилди хамда 278 382 767 сўм маблағ ўзлаштирилди.

            Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 25 февралдаги "Тошкент шаҳар ва туманлар кўчаларини буткул таъмирлаш тўғрисида"ги 163-сонли қарори бўйича Чилонзор тумани Янги Байналмилал кўчасидаги автомобиль йўли ва йўлакларини (автотураргох билан бирга) ОАЖ "Blees Trading Service" пудратчи ташкилот томонидан 2768 кв.м. майдон буткул таъмирлаш ишлари амалга оширилди хамда 158 810 927 сўм маблағ ўзлаштирилди.

            Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 27 апрелдаги "Тошкент шаҳар ва туманлар кўчаларини буткул таъмирлаш тўғрисида"ги 364-сонли қарори бўйича Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчаси (Рашидов кўчасидан Қори Ниёзий кўчасигача бўлган оралиқ) ОАЖ "Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести"  пудратчи ташкилот томонидан 28514 кв.м. майдон буткул таъмирлаш ишлари амалга оширилди, хамда    917 378 059 сўм маблағ ўзлаштирилди.

Жорий таъмирлаш

*  Шахар   ва туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларнинг жами   - 294.6  минг кв.метри жорий таъмирланди.   

*  Кичик архитектура формаларидан – 46.2 минг метр квадрат ювилди.                                                                                                                                                                                    

 *  Метал ва чўян тўсиқларни таъмирлаш   - 1130  п/ метр.

*  Тўсиқларни бўяш   - 41261  кв.метрни ташкил қилади.

*  Чўян тўсиқларни таъмирлаш -   21,0  п/ метр.

*  Йул бордюрларини  тўғирлаш ва тиклаш (рихтовка)  -  8 573  п/метрни ташкил қилади.

*  Бекатларни таъмирлаш   - 730 дона.

* Бекатларга ахлат қутиларини ўрнатиш – 497 дона

* Марказий кўчаларни ювиш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.439,2 млн.м2

* Кўчаларни механик  усулда тозалаш         13,2 млн.м2

*  Сунъий иншоотлар конструкциялари элементларида  - 72 826 кв.метри  оқлаш ва    сувоқ  қилиш ишлари амалга оширилди.

* Ўтиш йўллари йўл қисми ва деворларини – 4,896 минг  кв.метри ювилди.

* Иншоотларни панжара, бордюр ва устунларини - 90 460  кв.метри бўялди.

 

 Кўкаламзорлаштириш  ва ирригация хўжалиги  бўйича

 

2016 йил мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

·        Дарахтларга агротехник шакл бериш                       125 400   дона 

  • Газонларни ўриш ва тозалаш                                    12 550   гектар
  • Дарахт илдиз тўнкаларини қўпориш -                    1 070  дона
  • Қуриган дарахтларни олиб ташлаш                          184  дона 
  • Дарахт ва бута кўчатлари экиш ОББ бўйича       92 605  дона
  • Гул кўчатлари экиш  ОББ тизимида                    3 850 800  дона
  •  Ўғит солиш                                                                655  тонна 
  •  Умумий узунлиги  401,5 км.ни ташкил қилган 119 та каналларнинг 350,0 км. тозаланди.  Жорий тозалаш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.    
  • 3023 км. майда ирригация тармоқлари тозаланди. Кундалик санитар тозалаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. (шахар ва туманлар тасарруфида жами 3023 км.майда ирригация тармоғи мавжуд)

Шаҳарни ташқи  безаш

 

           Январь - 5-14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Туркистон” саройининг кириш қисмидаги махсус мосламалар давлат байроқлари ва шиорли паннолар, Навоий, Ш.Рашидов кўчалари ранг-баранг байроқлар, шаҳар марказий кўчалари паннолар билан безатилди.

Февраль - 9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан, 8-21 февраль кунлари мини футбол бўйича осиё чемпионати мусобақалари ўтказилиши муносабати билан,  26-27 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ҳалқаро бокс мусобақалари босқичи ўтказилиши муносабати билан  пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Март - 1 март Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 101 йиллигининг нишонланиши муносабати билан, 4-5 март кунлари “Соғлом она ва бола йили”да  “Соғлом оила” шиори остида Республика спорт мусобақалари туман ва  Тошкент шаҳар босқичи ўтказилиши муносабати билан, 8 март  Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан    11-19 март кунлари ITF тоифасидаги теннис бўйича ўсмирлар мусобақаси ўтказилганлиги муносабати билан, 21 март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Апрель - 6 апрель “Ташаббус -2016” кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилганлиги муносабати билан, 7 апрель “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” фестивали ва унинг доирасида “Барҳаёт қадриятлар” шиори остида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари ўтказилганлиги муносабати билан, 9 апрель А.Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан, 14-17 апрель кунлари Корея Республикаси ер ресурслари, инфраструктура ва транспорт вазири ўринбосари Ким Кёнг Хвана бошчилигида делегацияни Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан, 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо турнири “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилганлиги муносабати билан, 18-19 апрель кунлари IV-Халқаро ўзбек туристик кўргазмаси “Мир отдыха”, “Вкус Шелкового пути” миллий таомлар фестивали ва ЮНВТО “Гастрономический туризм” илмий-амалий конференцияси “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида ўтказилганлиги муносабати билан, 18-20 апрель кунлари “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида мусобақалар ўтказилганлиги муносабати билан, 18-22 апрель кунлари “Тасвирий ва амалий санъат Фестивали” ўтказилганлиги муносабати билан, 20-30 апрель кунлари  Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё чемпионати ўтказилганлиги муносабати билан, 25 апрель “Камолот” ёшлар ижод саройида “Баркамол авлод – келажак пойдевори” мавзусидаги фотокўргазма ўтказилганлиги муносабати билан, 27 апрель куни IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси доирасида Тошкент шаҳрида Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар тақдимотлар кўргазмаси ўтказилганлиги муносабати билан пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Май - 1 май куни “Фавворалар сайли” ёшлар оммавий-маданий тадбирлари ўтказилганлиги муносабати билан, 6-16 май кунлари Тошкент шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи Халқаро “Нарру Саrаvап” турнири ўтказилганлиги муносабати билан, 7 май куни “Ораста Қизлар” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичини ўтказилганлиги муносабати билан, 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан, 10-14 май кунлари “Санъат ғунчалари” номли халқаро танлови ўтказилганлиги муносабати билан, 11-13 май кунлари IХ-Республика инновацион ғоялар технология ва лойиҳалар ярмаркаси “Ўзэкспомарказ” кўргазмасида ўтказилганлиги муносабати билан, 12-13 май кунлари “Миллий ва диний бағрикенглик-барқарорлик омили” мавзуидаги илмий-амалий семинар Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўтказилганлиги муносабати билан, 14 май куни “Касаба-Тур” веломарафонининг республика босқичини ўтказилганлиги муносабати билан, 21-22 май кунлари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муяссар Раззоқованинг “Жозибали опера баҳори” номли концерт дастури ўтказилганлиги муносабати билан,  26-28 май кунлари “Биз-буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилганлиги муносабати билан, 26-29 май кунлари бадиий гимнастика бўйича “Камолот кубоги” турнири “Камолот-спорт-саломатлик” спорт марказида ўтказилганлиги муносабати билан, 28-30 май кунлари Республика “Китоб байрами” Ғ.Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Китоб байрами” ўтказилганлиги муносабати билан, 28 майдан 3 июнгача “Ҳар бир болага меҳр эътибор” шиори остида махсус хафталик ўтказилганлиги муносабати билан, 31 май 1 июнь кунлари “Болажонлар –ширинтойлар” Республика болалар мода фестивали ўтгазилганлиги муносабати билан, 31 май - 3 июнь “Тошкент шаҳрида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар компанияси” очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари базасида Республика агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларнинг “Uzbekistan Agrotech Expo-2016” XI Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналарининг “Uzbekistan Agromаsh Expo-2016” V Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси ўтказилганлиги муносабати билан пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Июнь - 1-июнь куни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан,       3 июнь куни “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловининг туман ҳамда Тошкент шаҳар босқичи ўтказилганлиги муносабати билан, 3-4 июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон” спорт мажмуаси Бутун жаҳон бокс серияси (WSB) бўйича финал учрашувлари ўтказилганлиги муносабати билан, 6 июнь куни А.С.Пушкин таваллудининг 217 йиллигини нишонлаш муносабати билан, 9-10 июнь кунлари Тошкент шаҳар Худудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилганлиги муносабати билан, 10 июнь кунлари “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали ўтказилганлиги муносабати билан, 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпининг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан, 23-25 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йиғилиши муносабати билан, 26 июнь куни 2016 йил июнь ойида Тошкент шаҳрида “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” ўтиши муносабати билан пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Июль - 4 июль куни “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичини ўтказилганлиги муносабати билан, 12-16 июль кунлари  I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилганлиги муносабати билан, 15-17 июль кунлари Ўзбекистон ва Корея жамоалари ўртасида “Девис кубоги” учун жаҳон чемпионати саралаш мусобақалари Республика теннис мактабида ўтказилганлиги муносабати билан, 19 июнь куни “Мустақилликка менинг ҳиссам” ёшлар Форуми ҳамда “Ишбилармон талаба-2016” танлови ўтказилганлиги муносабати билан, 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилганлиги муносабати билан, 22 июлдан 19 августгача Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида маърифий-маданий тадбирлари ўтказилганлиги муносабати билан, 25 июлда “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилганлиги муносабати билан  пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Август - 2 август куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгашининг VII Конференцияси ўтказилганлиги муносабати билан, 8-12 август кунлари Уч тепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактаби қошидаги ёзги оромгоҳида Вояга етмаган ёшлар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгохи ташкил этилган худуд атрофи, 10 август куни “2016 йил Соғлом она ва бола йили” муносабати билан Тошкент шаҳрида “Аёллар спорт фестивали” Тошкент Молия институтининг спорт комплексида ўтказилганлиги муносабати билан, 12 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан, 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25-йиллик байрамига бағишланган маданий ва хайрия тадбирлари Ўзбек миллий драма театри ҳамда Фурқат номидаги Маданият ва истироҳат боғида ўтказилганлиги муносабати билан, 18-20 август кунлари “Ўзбекистон касакба уюшмалари Федерацияси кубоги”ни ўтказилганлиги муносабати билан, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан, 20 август кунлари “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик танловининг якуний босқичи “Туркистон” санъат саройида ўтказилганлиги муносабати билан, 23 август куни  ХХХI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегациясини аэропортда кутиб олиш муносабати билан, 31 август куни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Сентябрь - 1 сентябрь-Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, 16-18 сентябрь кунлари “Девис Кубоги” бўйича Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида теннис турнири мусобақалари ўтказилганлиги муносабати билан, 16-18 сентябрь кунлари “Девис Кубоги” бўйича Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида теннис турнири мусобақалари ўтказилганлиги муносабати билан, 23 сентябрь 1 октябрь кунлари WTA Tour “Tashkent Open”-теннис бўйича халқаро аёллар мусобақаси бўлиб ўтказилганлиги муносабати билан, 24 сентябрь куни “Камолот Тур” IХ-ёшлар веломарофонининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилганлиги муносабати билан пойтахтнинг тегишли жойларига, маркизий кўчаларига  шиорли паннолар ўрнатилди, махсус мосламалар давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

         Октябрь- 2-4 октябрь кунлари Япония бош вазирининг ўринбосари Хирофуми Ханаока Ўзбекистонга ташрифин , 5-7 октябрь кунлари “Ипак йўли туризми” 22-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси ўтказилганлиги, 6-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича халқаро “Гран-при” турнири “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилганлиги, 7-15 октябрь кунлари АТР “Челленджер” халқаро теннис турнири мусобақаси ўтказилганлиги, 12-13 октябрь кунлари ХII-Халқаро ўзбек пахта ярмаркаси ўтказилганлиги, 14 октябрь куни Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Камолот кубоги”, “Пахтакор” марказий майдонида футбол мусобақаси финал босқичи ўтказилганлиги, 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотлари ташқи ишлар вазирлар кенгашининг 43-сессияси ўтказилганлиги, 24-31 октябрь кунлари “Ўзэксомарказ” кўргазмасида X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси ўтказилганлиги муносабатлари билан шаҳар марказий кўчалари паннолар ва тадбир бўлиб ўтган жойлар ранг-баранг байроқлар билан безатилди. 25 октябрь куни “Ҳеч ким мехр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остидаги маданий тадбири “Ёшлар ижод саройида” ўтказилган тадбир ва   28 октябрдан 3 декабргача “Олтин куз” Халқаро санъат фестивали муносабати билан “Ёшлар ижод саройи” кириш қисмлари бадиий безатилди.

Ноябрь-8-10 ноябрь кунлари Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўтказилганлиги, 11 ноябрь куни Тиббиёт соҳаси ходимлари иштирокида маданий-маърифий тадбири ўтказилганлиги, 14-19 ноябрь кунлари “Она юрт оҳанглари” номли II халқаро танлови  ўтказилганлиги, 15-18 ноябрь кунлари  “Олтин куз” Халқаро санъат фестивали ўтказилганлиги, 15 ноябрдан 4 декабргача Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни, 17 ноябрь куни “Миллий ва диний бағрикенглик-барқарорлик омили” мавзуидаги илмий-амалий семинари ўтказилганлиги, 20 ноябрдан - 20 декабргача “Автортанспорт воситаларида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш ойлиги” ўтказилганлиги, 22-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган “Ниҳол-2016-2017” мукофоти танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилганлиги, 22-27 ноябрь кунлари “Тошкент мода ҳафталиги” ўтказилганлиги, 22-29 ноябрь кунлари Халқаро театр фестивали ўтказилганлиги муносабатлари билан шаҳар марказий кўчалардаги билбордларга паннолар жойлаштирилди ва тадбир бўлиб ўтган жойлар ранг-баранг байроқлар билан ташқи безатилди.

Декабрь-4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказилганлиги, 8-декабрь Конституция куни, 12-17 декабрь кунлари “Ёшлар хафталиги”, 14 декабрь  Инвалидлар кунига бағишланган “Мехр-мурувват дунёни асрайди”, 14-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида грек-рум, эркин ва аёллар кураши, 21-23 декабр кунлари “Ширинтой болажон” фототанлови ва Янги йил байрами муносабати билан шаҳар марказий кўчалари ва тадбир бўлиб ўтадиган жойлар шиорли паннолар, безаклар ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.          

Топонимия ва ташқи безаш бўлимининг “Ландшафт дизайни” гурухи томонидан амалга оширилган ишлар

                  Ободонлаштириш бош бошқармасининг  “Ландшафт дизайни” гурухи томонидан "Ободонлаштириш соҳасидаги энг яхши ишчи"  кўрик танловидаги қатнашчилар учун диплом дизайни ишлаб чиқилди ва таёрланди.

            Нурафшон кўчаси бўйлаб қурилган кўп қаватли турар-жой уйлари ҳудудини ободонлаштириш таклиф лойихаси таёрланди ва иш жараёнида қатнашилди.

            Ирригация хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисос бошқармаси балансидаги объектлар  инвентар жихозлар белгиланган паспорт хужжати чизиб таёрланди.

            Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш бўйича ихтисослаштирилган бошқарма паспорт  хужжати чизиб таёрлаб топширилди.

            "HYATT" мехмонхонаси  олд қисми учун ландшафт дизайн лойихалари тайёрлаб топширилди.

             Бектемир туманида жойлашган "Бахт кўли" лойихаси учун  ландшафт дизайн лойиха таклифлари топширилди ва шу лойиха жараёнида қатнашилди.

Афросиёб хамда  Бобур  кўчалари ландшафт дизайн лойиха таклифлари топширилди. Асосий кўча юзида жойлашган биноларни олд қисми учун ландшафт дизайн лойихалари чизилди.

Марказий кўчалар пештахталари учун "ўзбек ва қозоқ халқлари ҳамдўстлиги"мавзусида банер лойиха дизайни тайёрлаб топширилди.

           Ободонлаштириш бош бошқармасининг бошқарма ташкилотлари учун "Қабул кунлари" пештахталари тайёрланди.

           Ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари учун 2017-йил календари дизайни тузилиб ходимларга топширилди.

           11 та туман Компост чуқурлари албоми тайёрланмоқда.

           Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармалар тасарруфидаги объектлар паспортлари ва карталарини тайёрлаш ишлари якунланди.

            “ШОС” тадбирлари учун ландшафт дизайн лойихалари таёрланди.

            Асосий кўча юзида жойлашган биноларни олд қисми учун ландшафт дизайни лойихалари чизилди.

            Нурафшон айланма ва Муқимий кўчаларидаги, Муқимий ва Ш.Руставелли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприк олдидаги, Нурафшон айланма кўчасидаги кўп қаватли турар жойлардаги ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган худудларга ландшафт дизайни таклифлари тайёрланди.

            “Манзарали боғдорчилик ва гулчилик” МЧЖи томонидан етиштириладиган дарахтлар суръатга олиниб, каталог тайёрланди.

            Оқ-тепа майдонидаги, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари чоррахасидаги, Геофизика майдонидаги ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган худудга ландшафт дизайн таклифлари тайёрланди.

            Туман ободонлаштириш бошқармаларининг кадастрларини ишлаб чиқиш ишлари бошланди.

Марказий авария диспетчерлик хизмати  (МАДХ-ЦАДС)нинг махсус отряди

                           2016 йил мобайнида Дайди хайвонларни тутиш бўйича махсус отряд томонидан  шаҳар ҳудудидан 10933 та дайди хайвонлар тутилди, 3858 та  хайвон мурдалари териб олинди, жами 14791 та дайди хайвонлар Беккари қудуқларида зарарсизлантириб йўқотилди.

 

ОББ бошқарувчиси                                                                      А.Р.Каримов

Тайёрлади: М.Халилова 

Тел. 245-26-97, 245-22-57 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирлар