Бугун, 17 январь куни соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларга тайёргарлик ишлари ҳолати ва амалга оширилаётган чоралар бўйича ўтказилади.

Мухбирнинг хабар беришича, видеоселектор йиғилишида барча вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар, Молия, Иқтисодиёт, Маданият, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликлари масъул шахслари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, туман (шаҳар)лар бош архитекторлари, Ёшлар иттифоқининг, “Маънавият ва Маърифат” марказининг, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармаларининг вилоят, туман, шаҳар бўлими раислари, ОАВ раҳбарлари ҳамда имом-хатиблар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари директорлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари қатнашади.

KUN.UZ