Фотогалерия

Видеогалерия
Қаровсиз дайди хайвонларни тутиш отряди ҳақида маълумот

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори қабул қилинган.

Тошкент шаҳрида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш билан Ободонлаштириш бош бошқармасининг Марказий авария диспетчерлик хизматидаги “Дайди ҳайвонларни тутувчи махсус отряд” шуғулланади. Мазкур отрядда хозирги кунда дайди, қаровсиз ҳайвонларни тутишни амалга ошириши учун 39 штат бирлиги мавжуд. Шунингдек   12 дона  транспорт  воситаси ва  зарур жихозлар билан таъминланган

“Дайди ҳайвонларни тутувчи махсус отряд” томонидан  ушланган  ит  ва  мушукларни вақтинча сақлаш учун махсус қафаслар мавжуд.

Марказий авария диспетчерлик хизматидаги “Дайди ҳайвонларни тутиш отряд”нинг уч нафар ишчиси зарур жихозлар билан Тошкент шаҳри туманларига бириктирилган.

“Дайди ҳайвонларни тутувчи махсус отряд”нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш;

одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш;

ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли давлат ветеринария бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарорининг 4-иловаси билан “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш ҚОИДАЛАРИ”  тасдиқланган. Мазкур қоидаларга асосан:

Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида қаровсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олинади, аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни тутиш одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш ва бошқа зарарли касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонларни тишлаб олишини бартараф этиш мақсадида амалга оширилади. Тутиб олинган итлар, зотидан қатъи назар, 5 кун мобайнида сақланади ва ит эгаси мурожаат қилган ва итнинг уники эканлиги (рўйхатга олиш гувоҳномаси, ветеринария гувоҳномаси) тасдиқланган ва сақлаш харажатлари тўланган тақдирда эгасига қайтарилиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин тутиб олинган, касаллик белгилари бўлмаган зотли итлар сақлаш харажатлари тўлангандан кейин манфаатдор шахсларга берилади.

 

 


Тадбирлар