Фотогалерия

Видеогалерия
Марказий авария диспетчерлик хизмати ишчи ва ходимлари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  2017 йилни “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, тизимдаги ташкилотлар ишчи хизматчилари билан бевосита мулоқат ўрнатиш, уларни қизиқтираётган саволларга жавоб қайтариш ва муаммоли масалаларни ечимини топиш. 

Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси А.Р.Каримов кириш сўзини олиб бугунги ўтказилаётган йиғилиш (бевосита мулоқат) моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтирди. Йиғилишдан асосий мақсад  Марказий авария диспетчерлик хизмати  ишчи ва ходимларини қизиқтираётган саволларга жавоб қайтариш ҳамда улар олдиларида турган муаммоли масалалар ечимини топиш эканлигини тушунтириб, ишчи ва хизматчиларни тортинмасдан йиғилда  фаол иштирок этишга чақирди.

Йиғилиш давомида ишчи ва хизматчилардан қуйидаги савол ва таклифлар келиб тушди:

1.Р.Махмудов мурожаатида Марказий авария диспетчерлик хизматига қарашли автомашина ва механизмларга етарли даражада эҳтиёт қисмлар ҳарид қилинмаётганини билдириб, етарли даражада эҳтиёт қисмлар ҳарид қилинишини сўради.

Мазкур мурожаатга  А.Р.Каримов жавоб қайтариб  Марказий авария диспетчерлик ҳизмати бошлиғи И.Уташов ва бошлиқ ўринбосари Р.Ходжиевга корхонада мавжуд  транспорт воситаларига зарур эҳтиёт қисмлар ҳисоб - китобини қилиб, 2017 йил смета ҳаражатларига қўшиш бўйича чоралар кўриш топшириғини берди.

2.Тракторчи  С.Писабоев  Яккасарой тумани Ободонлаштириш бошқармасига ишга чиққанда тракторчи  кўрсатилмаган ерга чиқиндини тўккани учун бошқарма бошлиғи ДАН ҳодимларини чақириб уни жаримага тортилгани устидан шикоят қилди.

А.Р.Каримов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари С.А.Аглаевга  мазкур масалага томонларни жалб қилган ҳолда  ойдинлик киритиш  бўйича тегишли топшириқ берди.

3. Ҳайдовчи  А.Мусаев меҳнатга хақ тўлашда автобус ҳайдовчилари меҳнатига нима сабабдан қолган ҳайдовчиларга нисбатан кам хақ тўланишини сўради.

А.Р.Каримов мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича  Ободонлаштириш бош бошқармаси бош иқтисодчиси М.Х.Халиловага тегишли топшириқ берди.

4. М.Чкан    МАДХ нинг автотранспорт бўлимида вулканизаторлар хонаси том қисмидан чакка ўтаётгани ва уни таъмирлаш зарурати мавжудлигини билдирди.

А.Р.Каримов   Марказий авария диспетчерлик хизмати бошлиғи И.Уташов  ва  бошлиқ ўринбосари Р.Ходжиевга  мазкур масалани зудлик билан хал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

5. С.Шеров нима сабабдан ойлик иш ҳақлари камайиб кетаётганини сўради.

А.Р.Каримов мазкур саволга жавоб қайтариб, бюджет ташкилотларининг ойлик иш ҳақлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарори асосида амалга оширилади. Шунингдек Марказий авария диспетчерлик хизмати  бошлиғи И.Уташов  ва бош хисобчи вазифасини бажарувчисига ҳар ойда ишчиларга ойлик иш хақлари қандай тўловлардан ташкил топгани бўйича маълумотни (корешок) бериб туришни  топширди.

6. Ю.Мухиддинов туманлар Ободонлаштириш бошқармаларига ажратилаётган  3 дона  чиқинди ташлаш автомашиналарининг фақат  биттаси “Махсустранс” корхонасининг чиқиндиларни қайта юклаш станциясига киритилаётгани, қолганларида чиқиндиларни ташлаш муаммоси вужудга келаётганини билдирди.

Мурожаатга А.Р.Каримов жавоб қайтариб мазкур масала бўйича “Махсустранс” корхонаси раҳбарияти билан  масалани ечими бўйича мулоқат қилинишини билдирди.

7. Ж.Валиев мурожаат қилиб,  МАДХ нинг автотранспорт бўлимида иссиқ сувнинг йўқлиги ва хожатхонанинг аҳволи яхши эмаслигини билдирди.

А.Р.Каримов   Марказий авария диспетчерлик хизмати бошлиғи И.Уташов  ва  бошлиқ ўринбосари Р.Ходжиевга  мазкур масалани 1 ҳафта муддатда зудлик билан  хал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

8.А.Шокиров ва О.Мамбетовлар  Марказий авария диспетчерлик хизматига янги ҳарид қилинган 10 дона янги тракторларга  балон,  аккумулятор ва эҳтиёт қисмлар зарурлигини билдирдилар. Шунингдек улар тракторларга сервис хизматини ташкил қилинишини сўрадилар.

А.Р.Каримов Марказий авария диспетчерлик ҳизмати бошлиғи И.Уташов ва бошлиқ ўринбосари Р.Ходжиевга корхонада мавжуд  транспорт воситаларига зарур эҳтиёт қисмлар ҳисоб - китобини қилиб, 2017 йил смета ҳаражатларига қўшиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек янги тракторларга сервис хизмати амалга оширилгандаги харажатлар ҳисоб-китоби тақдим этилиши  топшириғини берди.

Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари С.А.Аглаев сўзга чиқиб йиғилиш иштирокчиларига 2016 йил 13 декабрда Сенат томонидан маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги ва 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунларнинг моҳияти ва уларнинг коррупцияга қарши курашдаги ҳамда фуқаролар мурожаатларини ижобий хал қилишдаги ўрни ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек у йиғилиш иштирокчиларига Ободонлаштириш бош бошқармасида  “Фуқаролар қабулхонаси” ташкил этилганлигини, ҳар бир фуқаро ушбу қабулхонага ўз мурожаати билан соат 9-00 дан 18-00 гача ташриф этиши  мумкинлиги ҳақида аҳборот берди.

Мажлис сўнгида Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси А.Р.Каримов сўз олиб  Маркзий авария диспетчерлик хизмати фаолиятига танқидий ёндошиб, хизмат ишчиларининг 24 соатлик иш фаолияти давомида уларнинг иш самарадорлиги, ит тутиш бўлинмаси иш фаолияти ҳамда ҳайдовчиларнинг ўз ишига бўлган маъсулиятидаги камчиликларни бирма-бир кўрсатиб ўтиб,  уларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган  тизимли ишларни ташкил қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Марказий авария диспетчерлик хизмати бошлиғи И.Уташов сўз олиб йиғилиш давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни  бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда улар  бартараф этилишини билдирди.

Тадбирлар